• Ср. Дек 4th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Айрим техник воситалар солиқ ва бождан озод қилинмоқда


Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-992-сон, 05.11.2024 й.) билан Солиқ ҳамда Божхона кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 

Қонун билан Солиқ кодексига махсус ваколатли давлат органи томонидан олинадиган тезкор қидирув тадбирлари тизими техник воситаларининг республика ҳудудига олиб кирилишини солиқ солишдан озод қилишни назарда тутувчи қўшимчалар, шунингдек, мазкур техник воситалар акциз солиғи солинадиган объект ҳисобланмаслигига доир қўшимча киритилмоқда. 

Божхона кодексига юқорида кўрсатилган техник воситаларни бож тўлашдан озод қилиш тарзида тариф имтиёзлари берилишини назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда.

Шунингдек, ҳарбий хизмат назарда тутилган бошқа идоралар ҳарбий юкларининг божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимини тўлашдан озод қилинади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *