• Ср. Дек 4th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Намангандаги новвойхонада 273 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди


Наманган вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Маълум қилинишича, Наманган шаҳрида “О-Н.” оилавий корхонаси раҳбари М.О. корхона новвойхонасида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига яширинча уланган. Натижада 273,3 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.

Шунингдек, Уйчи ва Тўрақўрғон туманларида фаолият юритувчи “З.Қ.” ва “С.О.” МЧЖ масъул шахслари ҳамда ЯТТ М.А. ишлаб чиқариш цехларида умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланган. Оқибатда жами 161,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • Жиззахда қарийб 700 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланган эди.
  • Аввалроқ Фарғона вилоятида 5 та новвойхона томонидан 771 млн сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *