6 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган «Тахтақорача» довонида автомобилни тош босиб қолди. Бу ҳақда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Соат 15:45 ларда Қайнар қишлоғининг М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлида ичида 3 нафар фуқаро бўлган Cobalt автомашинасини тоғ тепалигидан сирпаниб тушган тош босиб қолган. Оқибатда уларнинг барчаси воқеа жойида вафот этган.
Шу муносабат билан «Тахтақорача» довонида ҳаракат вақтинча чекланди.
Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, прокуратура ходимлари етиб келган.
Довоннинг қайта очилиши бўйича қўшимча маълумот берилади, дейилади хабарда.