• Ср. Дек 4th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исроил Байрут аэропорти яқинида кучли ҳужум уюштирди  — Дарё Янгиликлари


Исроил қирувчи самолётлари Байрутнинг Рафиқ Ҳарири халқаро аэропорти яқинида жойлашган жанубий ҳудудларига зарбалар берди. Бу ҳақда Аl Jadeed телеканали маълум қилди.

Фото: Reuters

Портлаш овози аэропортнинг учиш-қўниш йўлагидан бир неча юз метр узоқликда эшитилган.

Хабар қилинишича, Исроил самолётларининг фаоллиги ва кучли зарбаларига қарамай, Байрут аэропорти одатдагидек ишлашда давом этмоқда.

30 октябрь куни Ливан “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг янги бош котиби Наим Қосим сайланганидан кейинги биринчи нутқида ўз тарафдорларига Исроил устидан ғалаба қозонишини ваъда берган эди.

Шундан сўнг Ливан пойтахти Байрутнинг жанубий қисмида Исроил қирувчи самолётлари ва дронларининг ҳужумидан кейин камида 10 та кучли портлаш содир бўлган.

Яқин Шарқдаги вазият Ливаннинг турли ҳудудларида 17 ва 18 сентябрь кунлари содир бўлган пейжерлар ва рацияларнинг кетма-кет портлашларидан кейин янада кескинлашган эди. 19 сентябрь куни Исроил мудофаа кучлари мамлакат бўйлаб ҳаво ҳужумларини бошлаган. Исроил ҳукумати Ливандаги “Ҳизбуллоҳ”нинг ҳарбий инфратузилмасига қарши “мақсадли ҳужум операцияси” бошланганини эълон қилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *