• Ср. Дек 4th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

«Ал-Ҳилол» клуби Неймарнинг жавобини бермоқчи


Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» жамоасининг бразилиялик ҳужумчиси Неймар тез орада эркин агентга айланиши мумкин. Клуб унинг шартномасини 2025 йилнинг январида бекор қилмоқчи. Бу ҳақда UOL хабар бермоқда.

Неймар 2023 йилнинг ёзида 90 миллион евро эвазига Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клубидан «Ал-Ҳилол»га ўтганди, у янги жамоасида бешта ўйин ўтказиб, битта гол уришга муваффақ бўлди. 2023 йилнинг 18 октабр куни Неймар Бразилия терма жамоаси сафида Уругвай билан ўйинда жароҳат олди. Унинг тикланиши учун тахминан ўн ой вақт кетиши кутилганди. Жароҳатдан тузалиб келган футболчи эса яна жароҳат олди.  Клуб футболчини 90 миллион еврога сотиб олди ва маош учун 160 миллион евро сарфламоқда.

Неймар ўтган ёзда Саудия клубига ўтган ва улар учун бор йўғи 7 та ўйин ўтказган.

Манбанинг таъкидлашича, Неймар фаолиятини давом эттириш вариантлари орасида ўзи тарбия топган клуби — ҳозирда Бразилия иккинчи дивизиони вакили бўлган «Сантос» ҳам бор. Бу клуб ўтган мавсум охирида элитадан тушиб кетди.

 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *