Демократик партиядан президентликка номзод Камала Харрис сўнгги сайловдаги мағлубиятини тан олган ҳолда мурожаат қилиши кутиляпти. Бу ҳақда Reuters ёзмоқда.
Нашрнинг ёзишича, Харрис нутқ сўзлаб, президентлик пойгасида Доналд Трампдан мағлубиятга учраганини расман тан олади. Бу ҳақда Reuters агентлигига икки манба маълум қилди.
Бу унинг Трамп ғолиб деб эълон қилинганидан кейин биринчи марта омма олдида чиқиши бўлади. Мурожаат Тошкент вақти билан 7 ноябр, 4:00 га белгиланган.
Илгари Камала Харрис мағлубияти ҳақидаги хабардан кейин Говард университетида нутқ сўзлашдан бош тортган эди. АҚШ президентлигига номзод ушбу таълим даргоҳида таҳсил олган.
Эслатиб ўтамиз, дастлабки натижаларга кўра, Трамп 286 овоз тўплади. Харрисда эса 224 та овоз бор.