• Вт. Дек 3rd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Боррель Трамп ғалабасидан кейин кучли ва суверен Европа қуришга чақирди


Европа иттифоқи дипломатияси раҳбари Жосеп Боррель Дональд Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклар экан, АҚШ билан ҳамкорликни давом эттиришга умид билдирди.

Фото: Reuters

У, шунингдек, кучли ва суверен Европа қуриш режаларини эълон қилди.

“Ягона ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсатининг бир қисми сифатида Европа иттифоқи Қўшма Штатлар билан фаол муносабатларни сақлаб қолиш учун бор кучини аямайди”, деб ёзди Боррель Х’даги саҳифасида.

Унинг қайд этишича, айни пайтда ЕИ кучли ва суверен Европани барпо этиш учун турли соҳаларда – мудофаа ва хавфсизликдан тортиб иқлимгача бўлган мажбуриятларни бажаришда давом этмоқда. Боррелга кўра, Трампнинг сайланиши глобал хавфсизлик билан боғлиқ барча минтақалар, жумладан, Яқин Шарқ ва Украина учун ҳам таъсир кўрсатади.

Ўз навбатида, Франция президенти Эммануэль Макрон Трампнинг сайловларда ғалаба қозонганини эълон қилиши фонида Европа етакчилари кучли ва мустақил Европани яратишга эътибор қаратишлари кераклигини таъкидлаганди. У Германия канцлери Олаф Шольц билан вазиятни муҳокама қилганига аниқлик киритиб, янги шароитда ЕИ янада бирлашиши ва кучлироқ бўлиши кераклигини қўшимча қилган. Шу билан бирга, сиёсатчи Европа манфаатлари ва қадриятларини ҳимоя қилиш учун АҚШ билан ҳамкорлик қилиш муҳимлигини қайд этган.

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Дональд Трампни ғалабаси билан табриклаган ва кучли трансатлантик кун тартибида ҳамкорлик қилишни таклиф қилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *