Тошкентдаги автобусга аёллар ва эркаклар жойи ажратилганини тарғиб қилувчи қоғоз ёпиштирилиши, Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдаги низонинг ягона ечимини айтиши, Андижонда Экология бўлими ходими 20 минг доллар пора олаётганда ушланиши — “Дарё” нашри бугун, 6 ноябрда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Қамчиқ довонида кўчки содир бўлди
Ёғингарчилик сабабли намланиш ҳисобига номустаҳкам тош-тупроқ аралашмаси кўчкиси кузатилган.
Шикоят рад этилди: суд Сардор Кариевнинг уч фарзанди ва аёли яшаётган уй хатланишини ёқлади
Собиқ амалдорнинг фарзандлари яшаб турган уй МИБ томонидан хатлангач, бундан норози бўлган хотини судга шикоят қилганди.
Ўзбекистонда аҳолига психологик ёрдам кўрсатишни тартибга соладиган қонун қабул қилинди
Белгиланмаган чекловларга риоя этмаганлар жавобгарликка тортилади.
Тошкент—Нью Йорк рейси ҳомиладор аёл сабаб Канадага фавқулодда қўнди
Канадада туғилган болалар автоматик равишда ушбу давлат фуқаролигига эга бўлади.
Тошкентдаги автобусга аёллар ва эркаклар жойи ажратилганини тарғиб қилувчи қоғоз ёпиштирилди
Самарқанддаги автобусга ҳам шундай постер ёпиштирилганди.
Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдаги низонинг ягона ечимини айтди
Президентга кўра, 1967 йилдаги чегаралар асосида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини тузиш лозим.
Туркий дунё хартияси қабул қилинди
Шавкат Мирзиёев бу тарихий ҳужжатни қардош давлатлар ва халқлар ўртасида кучайиб бораётган ҳамкорликнинг ёрқин ифодаси деб атади.
Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилди
Ўзбекистон президенти ва Венгрия бош вазири Бишкекдаги саммит доирасида учрашди.
Сурхондарёда Cobalt газ қувурига бориб урилди (фото)
Натижада иккита маҳалладаги 700 та аҳоли хонадони ва 3 та улгуржи истеъмолчининг табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.
Шавкат Мирзиёев Дональд Трампни табриклади
“Ишончим комилки, келгусида Афғонистонда барқарор тинчликни таъминлаш ва унинг иқтисодий-ижтимоий ривожланишига ҳисса қўшиш ўзаро ҳамкорлигимизнинг ажралмас қисмига айланади”, дейилади табрикда.
Андижонда Экология бўлими ходими 20 минг доллар пора олаётганда ушланди
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Андижон вилоятларида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.
“Тахтақорача” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
Бунга М-39 автомобиль йўлида содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабаб бўлади.
Ботир Зарипов, Хайрулло Бозоров ва Муротжон Азимов вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди
Бухоро, Фарғона ҳамда Қашқадарёда Халқ депутатлари вилоят кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди.
Тошкентда октябрь ойида ижара нархлари ўсиши секинлашди
МҲТИ мутахассислари пойтахтдаги уй-жой ижара нархларини таҳлил қилди.