Тахтақорача довонида содир бўлган бахтсиз ходисанинг тўлиқ тафсилоти маълум бўлди.
Қашқадарё вилояти ЙҲХБга кўра, 3 киши вафот этган.
Жорий йилнинг 6 ноябр куни соат 15:45ларда Китоб туман Қайнар МФЙ Қайнар қишлоғининг М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўли Тахтақорача давонининг 1137 километрида 3 нафар фуқаро ичида бўлган Китоб туманидан Самарқанд шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган Кобалт автомашинаси устига тоғ тепалигидан сирпаниб тушган тош босиб қолиши натижасида 3 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳодиса сабаб Тахтақорача довони ёпилган.