• Ср. Дек 4th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда циркда ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш тақиқланади


Ўзбекистонда 2025 йил 1 январдан бошлаб цирк томошаларини ўтказишда ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш тақиқланади. Бу ҳақда “Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори”да белгиланди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Қарор билан жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланди. Рўйхатга, хусусан, йўлбарс, шер, гепард, ягуар ва уларнинг барча кенжа турлари, горилла, шимпанзе, йирик бўғма илонлар оиласига мансуб барча турлар, отларнинг барча турлари (хонаки отлар бундан мустасно) киритилди.

Рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонлар Экология вазирлигининг рухсатномалари асосида белгиланган тартибда фақат юридик шахслар томонидан ташкил этилган ҳайвонот боғлари ва питомникларда (террариум, океанариум, серпентарий ва бошқалар) сақланиши мумкин.

Бунда рўйхатдаги Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ёввойи ҳамда заҳарли ҳайвонлар қонунчиликка мувофиқ махсус питомникларда сақланади.

Жисмоний шахслар, шунингдек, давлат ва мобил цирклар (шапитолар) ихтиёридаги рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонлар шартнома асосида ёввойи ҳайвонлар сақлаш учун ҳайвонот боғлари ёки питомникларга пулли ёки бепул топширилиши мумкин.

Ўзбекистон фаунасига мансуб бўлганда улар учун мос табиий яшаш муҳитига, Ўзбекистон фаунасига мансуб бўлмаганда эса республикадан ташқарига қонунчиликда белгиланган тартибда чиқариб юборилиши мумкин.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *