7 ноябрь куни тушдан сўнг Хоразм вилоятининг Урганч туманида Гурлан кўчасидаги кийим дўконларида ёнғин чиқди.

Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқармага хабар келиб тушганини маълум қилди.

Оловни ўчиришга 8 та ёнғин-қутқарув экипажи чақирилди. Улар 1 соат ичида ёнғинни ўчирди.

Оловдан тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда, дейилади хабарда.