• Ср. Дек 4th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Илон Маск ўз компанияларига имтиёзлар олиш учун Трампни қўллаб-қувватлади —  Reuters


Миллиардер  Илон Маск Америка қонунчилиги билан чекланган ўз компанияларига имтиёзлар олиш учун Трампни қўллаб-қувватлади, дея хабар бермоқда Reuters компаниялардаги манбаларга таяниб.

Тадбиркор республикачиларнинг ғалабаси натижасида қўлга киритилган таъсирдан ўз компанияларини қонунчилик чекловларидан ҳимоя қилиш ва кўпроқ давлат ёрдамига эришиш учун фойдаланишга умид қилмоқда, деб ёзади Reuters.

Фото: Reuters

Маълумотларга кўра, Маск сайлов олдидан Дональд Трампни қўллаб-қувватлаш учун камида 119 миллион доллар сарфлаган. Бундан ташқари, агентлик ёзганидек, тадбиркор Трампни сайловолди кампаниясини тинмасдан мақташда давом этган.

Илон Маскнинг компаниялари — электромобиль ишлаб чиқарувчи Teslaдан тортиб ракета ишлаб чиқарувчи SpaceX ва имплант чиплари Neuralinkгача — кўп жиҳатдан ҳукумат назорати, субсидиялар ва қонунларга боғлиқ, дея таъкидлайди Reuters.

Хусусан, АҚШда Tesla томонидан ишлаб чиқилаётган автоном электромобиллар бўйича амалдаги қонунчилик йўқ, яъни тадбиркор ҳар бир штатда чекловларга дуч келади. Худди шу нарса Neuralink компаниясининг ишланмаларига ҳам тегишли — мияга имплантация қилинадиган чиплар, улардан фойдаланиш ҳали қонун билан тартибга солинмаган. SpaceX, ўз навбатида, ҳукумат томонидан молиялаштирилади.

«У Трамп маъмуриятини имкон қадар кўпроқ чекловлардан халос бўлиш воситаси сифатида кўради», деди анонимлик шарти билан гапирган манбалардан бири.

АҚШда сайловлар 5 ноябрь куни бўлиб ўтди. Дональд Трамп 295 та овоз олишга муваффақ бўлган. Унинг демократ рақиби Камала Харрис эса 226 та овоз олган.

Сайловда ғалаба қозониш учун 270 та овоз овоз олиш кераклиги маълум қилинган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *