Жориждан даволаниш учун Ўзбекистонга келганлар сони 80,2 фоизга ошди. 9 ойда 80 минг нафардан ортиқ чет эл фуқароси саломатлигидаги муаммоларни бартараф этиш учун келган.
Ўзбекистонга 9 ойда салкам 82 минг киши даволаниш учун келди. Бу ҳақда Статистика агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 81,7 минг нафар чет эл фуқароси даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 36,3 минг нафарга ёки 80,2 фоизга ошган.
Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:
- Тожикистон — 62 347 нафар;
- Қозоғистон — 9 537 нафар;
- Қирғиз Республикаси — 7 481 нафар;
- Россия — 1 424 нафар;
- Туркманистон — 727 нафар;
- Туркия — 29 нафар;
- Афғонистон — 23 нафар;
- Украина — 16 нафар;
- Озарбайжон — 12 нафар;
- АҚШ — 12 нафар;
- Бошқа давлатлар — 60 нафар.