• Ср. Дек 4th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Украина Трампнинг ғалабасидан кейин умидсизликка тушиб қолди — Дарё Янгиликлари


Дональд Трампнинг иккинчи муддатга АҚШ президенти бўлиши “Украина учун, айниқса, Россия билан жанг майдонида оғир оқибатларга олиб келиши мумкин”, деб ёзади The Guardian нашри.

Фото: Getty Images

“Трамп ғалабага эришгач, ҳарбий ёрдамни тўхтатиб қўйиши мумкинлиги ҳақидаги тахминлар фонида Украина умидсизлик ва ноаниқликка тушиб қолди”, дейилади хабарда.

Бирлашган қироллик мудофаа тадқиқотлари институти (RUSI) ҳарбий фанлар бўйича директори Меттью Севилга кўра, Россия энди жанг майдонида “ўзининг сон устунлигидан фойдаланиши” мумкин.

Guardian’нинг қайд этишича, АҚШ ҳарбий ёрдамисиз Украина Донбассда янада кўпроқ позицияларини йўқотиши мумкин.

Аввалроқ Financial Times нашри Европа иттифоқи Дональд Трампнинг ғалабасидан ҳайратда қолганини хабар қилганди. 

Нашр суҳбатдошларидан бири Трампнинг ғалабаси Европа иттифоқи ва АҚШ ўртасидаги савдо соҳасидаги муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши ҳақида фикр билдирган.

“Украина эса катта муаммода”, дея қўшимча қилган эди у.

Трамп сайловчиларга унинг бошқаруви АҚШ тарихида “олтин давр” бўлишини ваъда қилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *