Исроил Мудофаа вазирлиги Boeing томонидан ишлаб чиқарилган 25 та янги авлод F-15 қирувчи самолётларини сотиб олиш бўйича келишув имзолаганини маълум қилди.
Ҳисоботда айтилишича, 5,2 миллиард долларлик келишув шу йил бошида АҚШ маъмурияти ва Конгресс томонидан тасдиқланган Қўшма Штатларнинг кенгроқ ёрдам пакетининг бир қисми бўлиб, у яна 25 та самолёт сотиб олиш имкониятини ўз ичига олади.
Самолёт Исроил қуроллари билан интеграциялашган қурол тизимлари билан жиҳозланган бўлиб, узоқ масофага учиш имконига эга бўлади.
“Ушбу афзалликлар Исроил ҳарбий-ҳаво кучларига стратегик устунликни сақлаб қолиш ва Яқин Шарқдаги жорий ҳамда келгусидаги муаммоларга жавоб қайтариш имконини беради”, дейилади вазирлик баёнотида.
F-15 ни етказиб бериш 2031 йилда бошланади, ҳар йили 4-6 тадан самолёт етказиб берилади.
“Бу йил бошида сотиб олинган F-35 самолётларининг учинчи эскадрони ва F-15 самолётлари эскадрони бизнинг ҳаво кучимиз ва стратегик масофамиз — ҳозирги урушда ҳал қилувчи кучга эга бўлган имкониятларимизнинг тарихий яхшиланишини англатади”, дейди Исроил Мудофаа вазирлиги бош директори Эяль Замир.