• Ср. Дек 4th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

7 ноябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Dunyouzbeklari.Com


«ЕИ барча мавжуд воситалар билан Ўзбекистонга кўмак беришда давом этади» — элчи Тойво Клаар

Европа Иттифоқи Ўзбекистонни барча мавжуд воситалар билан қўллаб-қувватлашни давом эттиради, деб таъкидлади элчи Тойво Клаар. Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг имзоланиши «яқин келажакда» Брюсселда, ЕИ-Марказий Осиё биринчи саммити эса 2025 йилда бўлиб ўтиши мумкин.


дайжест

«Баъзи ривожланган давлатлар ривожланаётган мамлакатларга ҳам бир хил талаб қўймоқда» — ЖСТ бўйича махсус вакил

ЖСТга аъзолик масаласида «ташкилотга яқинда аъзо бўлган давлатлар билан музокаралар олиб бориш осонроқ, чунки улар бу жараён нақадар мураккаб эканини ҳали унутишмаган», — деди президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов. У, шунингдек, нотариф тўсиқлар муаммосига ҳам тўхталди.


дайжест

Рақобат қўмитаси 6 ноябрдан пропан нархининг ошишига чеклов ўрнатди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси пропаннинг бошланғич нархига нисбатан 20 фоиз миқдорда чеклов (спред) жорий этди.


дайжест

«Кластер ва фермерларга етказиб берилаётган ҳар бир куб метр сувга ўртача 212 сўм харажат қилиняпти» — президент

Шавкат Мирзиёев кластер ва фермерларга етказиб берилаётган ҳар бир куб метр сувга республика бўйича ўртача 212 сўм харажат қилинаётганини таъкидлади. Бухоро, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида эса бу кўрсаткич 2−3 баробар юқори. Тўртта вилоятда насослар янгиланмагани учун сув таннархи ошиб кетмоқда.


дайжест

Цемент заводлари имтиёзлар ҳисобига 250 млрд сўмни ўзида сақлаб қолди

2024 йилда цемент ишлаб чиқарувчиларга ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ режалаштирилган 2 баробар ўрнига 4 баробар камайтирилганди. Бу имтиёз ҳисобига жорий йилда уларнинг ихтиёрида 250 млрд сўм қолади. Айрим қурилиш материаллари учун алоҳида солиқ ставкаларини жорий этиш режалаштирилмоқда.


дайжест

Қўқон шаҳрида террорчилик ташкилотини қўллаб-қувватлашда айбланган 11 киши қамалди

Қўқон шаҳрида «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террористик ташкилотини қўллаб-қувватлашда айбдор деб топилган 11 киши 6 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этилди.


дайжест

Ўзбекистонда фуқаролар сақлаши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан фуқаролар сақлаши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланди. Шунингдек, давлат ва кўчма циркларда (шапито) ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва улардан цирк томошалари учун фойдаланиш тақиқланди.


дайжест

МИБ мансабдор шахслари 202,9 млрд сўмлик ижро ишларини асоссиз равишда тугатгани аниқланди

Мажбурий ижро бюросининг Шайхонтоҳур туман бўлими мансабдор шахслари 202,9 млрд сўмлик 200 та ижро ишини қонунчилик талабларига зид равишда асоссиз тугатгани аниқланди. Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.


дайжест

Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди

Президент томонидан имзоланган қонун билан маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Ҳужжат уч ой ўтгач кучга киради.


дайжест

Тегишли ҳуқуқи йўқ шахсларнинг халқ табобати билан шуғулланишига жавобгарлик белгиланди

Президент халқ табобати соҳасида ишлаш ҳуқуқи йўқ шахслар томонидан ташхис қўйиш ва даволаш хизматларини кўрсатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилайдиган қонунни имзолади. Бундан ташқари, халқ табобатида рухсат этилмаган усуллардан фойдаланган ҳолда бундай хизматларни реклама қилиш тақиқланди.


дайжест

Хоразмдаги кийим дўконларида чиққан ёнғин 1 соатда ўчирилди

Пайшанба куни Урганч туманининг Гурлан кўчасидаги кийим дўконларида ёнғин чиқди. 8 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, 1 соат ичида алангани ўчирди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмади.


дайжест

Фарғонада 4 киши овқатдан заҳарланди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида 4 киши кафеда тайёрланган овқатдан заҳарланиб, касалхонага ётқизилди. Ҳолат Санепидқўмита ходимлари томонидан назоратга олинган.


дайжест

Чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси сифатида Қуролли Кучлар захирасидаги ҳарбийлар жалб қилинади

Энди чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади. Бу вазифага Қуролли Кучлар захирасидаги ҳарбийлар ишга қабул қилинади. Шунингдек, мусиқа фани ўқитувчиларининг билим даражаси ва касбий маҳорати баҳоланиб, малака ошириш тизими йўлга қўйилади.


дайжест

Самарқандда ҳар йили сузиш бўйича Silk Water халқаро турнири ўтказилади

️2025 йилдан бошлаб ҳар йили синхрон сузиш бўйича Тошкент шаҳрида «Сув париси», сузиш бўйича эса Самарқанд вилоятида Silk Water халқаро турнирлари ўтказилади. 2026 йилдан эса тажриба тариқасида Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятидаги маҳаллаларда 6×15 метр ўлчамли сузиш ҳавзалари барпо этилади.


дайжест

Ўзбекистонда MMA бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди

5−10 ноябрь кунлари Тошкентдаги Humo arena муз саройида аралаш жанг санъати спорт тури (MMA) бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Унда 67 та мамлакатдан 600 нафарга яқин спортчилар иштирок этиши кутилмоқда. Мусобақани томоша қилиш учун келганларга кириш бепул.


дайжест

WSJ: Трамп жамоаси Украинанинг НАТОга киришини камида 20 йилга музлатишни таклиф қилди

Дональд Трамп жамоаси Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш режаларидан камида 20 йилга воз кечмоқчи, деб ёзади WSJ. Бу Россия-Украина урушини тугатиш бўйича таклифларнинг бир қисмидир. АҚШ, шунингдек, Россиянинг келгуси тажовузларини тўхтатиш учун Украинага қурол беришни давом эттириши мумкин.


дайжест

Германия: Шольц молия вазирини ишдан олди, ҳукмрон коалиция парчаланиб кетди

Германия канцлери Олаф Шольц мамлакат молия вазири Кристиан Линднерни «кўпинча унинг ишончини оқламагани ва муросага келмагани» учун ишдан олди. Шунингдек, «светофор коалицияси» деб аталувчи ҳукмрон коалиция парчаланиб кетди. Январда Бундестагда ҳукуматга ишонч масаласи овозга қўйилиши кутилмоқда.


дайжест

2024 йил энг иссиқ йил бўлишига «деярли шубҳа йўқ» — Copernicus

2024 йилда ўртача глобал ҳарорат рекорд даражага етиши кутилмоқда. 2015 йилги Париж келишуви доирасида мамлакатлар глобал исишни 1,5 даража Цельсийгача чеклашга келишиб олган, аммо бу йил кўрсаткич мазкур чегарадан ошиши мумкин.


дайжест

Австралия 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқламоқчи

Австралияда 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга кириши бутунлай тақиқланмоқда. Мамлакат бу жараённи тартибга солиш соҳасида жаҳон стандартини ўрнатмоқчи. Австралия рақамли саноат ассоциацияси буни «замонавий муаммолар учун ўтган асрдаги ечим» дея атади.


дайжест

Покистоннинг Лаҳор шаҳрида юзлаб одамлар ҳаво ифлосланиши туфайли шифохонага ётқизилди

Ҳавонинг кучли ифлосланиши сақланиб қолаётгани сабабли Покистоннинг Лаҳор шаҳрида юзлаб одамлар нафас олиш муаммолари билан касалхонага ётқизилди. Ҳукумат мактаблардаги барча синфларни онлайн таълимга ўтказди ва аҳолини январь ойи охиригача кўчаларда ниқоб тақишга чақирди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *