Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг навбатдаги ўйинлари учун Франция терма жамоасига чақирилмади. Бу ҳақда Франция футбол федерацияси сайти хабар бермоқда.
23 нафар футболчидан иборат рўйхатга Мбаппе киритилмаган, у сўнгги халқаро танаффусда фақат муҳим ўйинларда иштирок этишни истаётганини айтган, шунингдек, зўрлашда ҳам гумон қилинганди.
12 октябр куни Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Жером Ротен Мбаппени терма жамоадаги сардорлик боғичидан маҳрум қилишни сўраган.
«Сиз барчамизга дам олиш, танаффус кераклигини тушунтирасиз, кейин эса Дешамга, бутун жамоага ва бутун Франция халқига ҳеч нарсага аҳамият бермаслигингизни тушунишига имкон берасиз», — деди Ротен.
Ушбу халқаро танаффусда Франция 14 ноябрь куни Исроил, 17 ноябрда эса Италия билан ўйнайди.