Фарғона вилоятида 4 киши фастфуддан заҳарланди. Ҳозирда улар қониқарли аҳволда.
Фарғона вилоятида 4 киши тез тайёрланадиган таомдан заҳарланди. Бу ҳақда Cанэпидқўмита ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар бўлимига 4 нафар бемор ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиши ташхиси билан ётқизилган. Cанэпидқўмита ходимлари томонидан санитария-эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилди.
Беморлар шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиши ташхиси билан бўлимга ётқизилди. Беморларнинг умумий ҳолати қониқарли. Ушбу ҳолат Санэпидқўмита мутахассислари томонидан тўлиқ назоратга олинган. Ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.