Урганч туманида кийим-кечак бозори ёниб кетди. Ёнғинни ўчиришга 8 та экипаж жалб қилинган (видео).
Хоразмнинг Урганч туманида 7 ноябрь куни кийим-кечак бозори ёниб кетди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа соат 12:53 да туманнинг Шерматлар МФЙ Гурлан кўчасида содир бўлган. Аниқланишича, кийим-кечак савдо дўконларида ёнғин содир бўлган ва бу тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 8 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:59 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:50 да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.