Қўқонда халқаро террористик ташкилот тарафдорларига жазо тайинланиши, Хоразмда кийим-кечак бозори ёниб кетиши, Фарғонада тўрт кишининг фастфуддан заҳарланиши — “Дарё” нашри бугун, 7 ноябрда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Ўзбекистонда айрим шахсларга поезд ва автобус учун бепул чипталар берилади
Бепул чипталарни бир йилда фақат бир марта олиш мумкин.
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
Ноябрда режалаштирилган 30 та электробуснинг 8 таси олиб келинди.
Қўқонда халқаро террористик ташкилот тарафдорларига жазо тайинланди
Улар Ўзбекистонда халифалик давлати қуришни ҳам муҳокама қилган.
Ўзбекистонда пропан нархи ўсишига чеклов ўрнатилди
Рақобат қўмитаси биржада пропан нархининг юқори чегарасини белгилади.
Тошкентдан Иссиқкўлга поезд қатнови йўлга қўйилади
Туристик поездлар қатнови 2025 йил ёзида бошланади.
Ўзбекистонда циркда ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш тақиқланади
Уйда сақлаш тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тузилди.
Хоразмда кийим-кечак бозори ёниб кетди
Уни ўчиришга 8 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди.
Фарғонада тўрт киши фастфуддан заҳарланди
Ҳолат Санэпидқўмита томонидан назоратга олинди.
ОТМларнинг мусиқа ва санъат йўналиши битирувчиларига мактабларда ишлашга рухсат берилади
Президент мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди.
Ўзбекистонда 2025 йили каналларни бетонлаш учун 800 млрд сўм ажратилади
Ҳокимлар олдига 1 апрелгача 15 минг километр ички ариқларни бетон қопламага ўтказиш вазифаси қўйилди.
Президент 2025 йили сув хўжалигида “Насослар самарадорлигини ошириш йили” бўлишини айтди
Мутасаддиларга Жиззах ва Наманган бош насос станцияларини шаффоф ва жозибадор шартда халқаро тендерга чиқариш топширилди.
Ўзбекистонда 10 та сел сув омбори қуриш ишлари бошланиши режалаштирилмоқда
2025 йилда сув тежовчи технологиялар учун 700 миллиард сўм субсидия, 2,5 триллион сўм кредит ажратилади.
Бухорода “Қизил китоб”га киритилган балиқларни овлаганлар табиатга 1,6 млрд сўм зарар етказди
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этилди.
Акмалжон Махмудалиев, Шавкат Абдураззоқов ва Улуғбек Қосимов вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди
Сирдарё, Наманган ҳамда Сурхондарё вилоятларида Халқ депутатлари вилоят кенгашларининг сессиялари ўтказилди.