• Ср. Дек 4th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

МДҲ давлатлари 2030 йилгача ҳарбий ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқади


МДҲ давлатлари 2030 йилгача ҳарбий ҳамкорлик концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқади. Бу ҳақда МДҲ бош котиби Сергей Лебедев Москвада бўлиб ўтган МДҲ давлатлари хавфсизлик кенгашлари котибларининг 12-йиғилишида маълум қилди.

Фото: Sputnik

Лебедевга кўра, бу ҳозирги геосиёсий вазиятда ўта муҳим ҳисобланади.

Унинг таъкидлашича, ҳозирда бутун дунёда кескинлашув ва янги қуролли можаролар, шунингдек, АҚШ ва НАТОнинг бошқа давлатлар устидан ҳукмронлик қилиш истаги туфайли блоклар ва давлатлараро қарама-қаршиликларнинг авж олиши кузатилмоқда.

“Дунёдаги геосиёсий вазиятнинг кескинлашуви фонида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар 2030 йилгача ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқишга киришди”, дейди ташкилот бош котиби.

Лебедев  “ҳозирги шароитда бу турдаги ҳамкорликни кучайтириш муҳим барқарорлаштирувчи омил” эканини қайд этган.

“Мазкур концепция лойиҳаси ўрта муддатли истиқболда ўзаро ҳамкорлик учун аниқ устуворликлар ва янги йўналишларни белгилаб беради”, дея қўшимча қилган у.

МДҲ раҳбари иштирокчи давлатлар қуролли кучларининг жанговар ва тактик-техник тайёргарлиги мавжуд амалий тажриба ҳамда илм-фан ютуқлари билан ўзаро бойитиш асосида амалга оширилиши кераклигини айтган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *