• Ср. Дек 4th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Uzstanex’га қарши санкциялар киритди


Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги Россия билан алоқадор 56 нафар шахс ва ташкилотга қарши янги санкциялар пакети қабул қилинганини эълон қилди.

Фото: Getty Images

Россиянинг жисмоний ва юридик шахслари билан бир қаторда Хитойнинг 10 та, Туркиянинг 1 та ва Марказий Осиё давлатларининг 7 та компаниясига чеклов киритилди. Ушбу чекловлар Россия ҳарбий саноатида фойдаланиладиган дронлар учун бутловчи қисмлар, электроника ва қурилмалар етказиб берганлик учун киритилгани қайд этилган.

Ўзбекистонда 2018 йилда рўйхатдан ўтган Uzstanex компанияси ҳам санкциялар рўйхатидан жой олган. Аввалроқ Қўшма Штатлар ҳам мазкур компанияга нисбатан санкциялар жорий қилган эди.

Uzstanex механик дастгоҳлар савдоси билан шуғулланади. Унинг устав фонди 65 млн сўм бўлиб, ягона таъсисчиси Василий Абрамовдир. Корхона Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган.

АҚШ Ғазначилик департаменти мазкур дастгоҳлар Россияга етказиб берилганини маълум қилди. Тегишли фаолият билан Қозоғистондаги Каzstanex компанияси ҳам шуғулланган. 2014 йилда рўйхатдан ўтган мазкур компания таъсисчиси ҳам Василий Абрамов ҳисобланади. Товарлар Хитойда жойлашган Shanghai Winsun Imp ва Eхp Cо Ltd (Shanghai Winsun) орқали Россияга етказилган. Шу сабабли санаб ўтилган компанияларга санкциялар қўлланилган.

2023 йил декабрьида Ўзбекистоннинг Mvizion компанияси Британия санкциялари учраган эди. Бир ой олдин унга қарши Қўшма Штатлар томонидан чекловлар киритилган, кейинроқ, Европа иттифоқи ҳамда Япония ҳам ушбу компанияни “қора рўйхат”га киритган.

Ўзбекистон Марказий банки раҳбари Мамаризо Нурмуратов расмийларнинг санкциялар юзасидан хавотирларини қайд этган:

“Биз ўзимиз ҳам жуда хавотирдамиз. Ҳукумат ва президент томонидан иккита ҳукумат комиссияси тузилган, бири экспорт-импорт операцияларини санкциялар хавфи бўйича назорат қилади, иккинчиси пул ўтказмалари билан шуғулланади”.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *