Ўзбекистонда жамоат транспортлари аёллар ва эркаклар учун алоҳида ажратилиши керак, деб ўйлайсизми? Масалан, автобусларда кириш-чиқиш алоҳида бўлади, метрода эса вагонлар. Кўпчилик бу хавфсизлик ва қулайликни таъминлаши мумкин, деб ҳисоблайди. Баъзилар эса тиқилинчни бартараф этиш учун бошқа чораларни таклиф қилади.

Яқин кунларда Тошкент шаҳридаги автобусларнинг бирида «аёллар — олдинда, эркаклар — орқада» ёзувли постер пайдо бўлди. «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси уни 2 йигит ёпиштириб, ҳолатни видеога ҳам олгани акс этган камера ёзувларини эълон қилди. Бу каби постер аввалроқ Самарқандда автобусда ҳам учраган ва автобус ҳайдовчиси интизомий жазога тортилганди.

«Dunyouzbeklari.Com» пойтахтнинг айрим ҳудудларида бўлиб, бу борада аҳоли фикри билан қизиқди. Айримлар буни маъқулласа, баъзи одамлар ҳозирги ҳолатда қолгани яхшилигини билдиришди. Жавоблар билан батафсил қуйидаги видео орқали танишиш мумкин: