• Ср. Дек 4th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исроил армияси ҲАМАСнинг иккита туннелини портлатиб юборди (видео)


Исроил армиясининг Ғазо жанубидаги бўлинмалари ҲАМАСнинг иккита туннелини топиб, уларни портлатиб юборди.

Фото: AP Photo

Маълум қилинишича, 7 октябрь куни яҳудий давлатига ҳужум қилишга алоқадор бўлган жангчилар ҳам зарарсизлантирилган.

Операция давомида умумий узунлиги икки километрдан ортиқ бўлган иккита ерости туннели аниқланди ва йўқ қилинди. Ҳарбий хизматчилар туннелдан чиқаётган бир нечта ҲАМАС жангчиларига дуч келди. Улар зарарсизлантирилди. Уларнинг икки нафари 7 октябрдаги ҳужумда қатнашган.

Исроил 2023 йил 7 октябрь куни Ғазо секторидан ракета ҳужумига учради. Шундан сўнг ҲАМАС жангчилари чегарабўйи ҳудудларига кириб, ҳарбийлар ва фуқароларга қарата ўт очди ҳамда 200 дан ортиқ кишини гаровга олди. Исроил томонига кўра, ўша пайтда 1200 га яқин киши ҳалок бўлган.

Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторига кенг ҳужумларни бошлади. Сектор тўлиқ блокада қилиниб, сув, электр энергияси, ёқилғи, озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб бериш тўхтатилди. Уруш бошланганидан бери Ғазода 43 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди, юз мингдан ортиқ киши жароҳатланди. Қурбонларнинг аксарияти аёллар ва болалардир.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *