Франциялик футболчи Килиан Мбаппенинг “Реал”да қанча ишлаб топиши маълум бўлди.
Мбаппе мадридликлар сафида бонуслар билан бирга йилига 36 миллион евро маош олади. Бу ҳақида журналист Рамон Алварес де Мон ўз Х (собиқ Twitter) саҳифасида маълум қилди.
Манбанинг хабарига кўра, “Қироллик клуби” Тони Кроос (тахминан 20 миллион евро маош олган), Хоселу (2 миллион евро) ва Начо Фернандес (10 миллион евро) жамоани тарк этганидан сўнг ўз иш ҳақида фондини кенгайтирган.
Шунингдек, 39 ёшли футболчи Лука Модрич ўтган ёзда клуб билан шартномасини узайтириш чоғида ўз маошини 24 миллиондан 12 миллион еврога туширишга рози бўлганлиги туфайли, маблағларнинг бир қисми бўшаб қолган.