Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича нисбатан совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.
Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +8…+13, баъзи жойларда +15 даражагача, кечалари 0…+5 даража атрофида бўлади.
Ушбу кунларда республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида айрим жойларда жума куни кундузи бироз ёмғир ёғиши, шимолда бироз ёғингарчилик (ёмғир, ҳўл қор) бўлиши мумкин.
Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади.
Тошкент шаҳрида дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари 0…+3, кундуз кунлари +10…+13 даража бўлади.