Емасси (Жанубий Каролина, АҚШ) аҳолиси тадқиқот марказидан қочиб кетган маймунларга дуч келишлари мумкинлигидан огоҳлантирилди.
«Alpha Genesis» тадқиқот марказидан 43 та макака қочиб кетгани худди шундай ноодатий огоҳлантиришга сабаб бўлган. Булар тахминан уч килограмм оғирликдаги ёш маймунлар бўлиб, полиция ҳозир уларни жонкуярлик билан қидирмоқда. Уларни тутиш учун кўплаб тузоқлар ўрнатилган ва расмийлар ҳайвонлар тез орада қўлга олинишига умид қилмоқда. Тадқиқот маркази мутахассисларининг таъкидлашича, улар жуда ёш бўлгани сабабли, бу ҳайвонлар устида ҳали ҳеч қандай тажриба ўтказилмаган.
Айни пайтда маҳаллий аҳолига дераза ва эшикларини беркитиб қўйиш, шунингдек, агар улар тасодифан йўлидан чиққан макакаларга яқинлашмаслик тавсия этилади. Ҳайвонлар жуда ҳуркак ва агар кимдир уларни чўчитиб юборса, қўлга олиш жуда қийин бўлади.