Дунё тан олган энг севимли актрисалардан бири Женнифер Энистон ўзининг махфийлиги билан ҳам танилган. Актриса узоқ йиллик фаолияти давомида шахсий ҳаёти ҳақидаги тафсилотларни омма билан бўлишмасликка ва турли низолардан масофа сақлашга ҳаракат қилган. Эҳтимол, шу сабабли Энистон харид қилган уйларнинг бари Голливуддан узоқда жойлашган.
Энистон 2011 йилдан бери Калифорния штати, Лос Анжелес шаҳридаги ҳашаматли уйида яшаб келмоқда. Юлдузнинг янги вилласи маҳаллий тадбиркорлар орасида машҳур бўлган Бел Аир ҳудудида жойлашган. Қуйида мазкур уй интерери билан яқиндан танишамиз.
Уй архитектураси 1965 йилда Куинси Д Жонес томонидан мид-cентурй модерн услубда ишлаб чиқилган. Ўша даврда бундай услуб Голливуд архитектурасининг энг илғор йўналиши ҳисобланган.
Бино 1965 йилда қурилган ва 2011 йилда актриса уйда тўлиқ таъмирлаш ишларини амалга оширган. Эндиликда хонадон тўртта ётоқхона, олтита ҳаммом, вино сақланадиган ертўла, сузиш ҳавзаси ва меҳмонлар учун алоҳида кичик уйдан иборат.
Интерерда фойдаланилган турли материаллар, тўқимачилик ва қўл меҳнати буюмлари Лос-Анжелесдаги вилланинг дизайнини чинакамига ноёб қилади. Тартиб ва нафис дид билан танланган мебел ва санъат асарлари уйга ўзгача кўрк бағишлайди.
Женнифер уйи тўлиқ таъмирдан ўтишидан аввал интерер-дизайнер Стивен Шендлига ёғоч, тош ва бронзани яхши кўришини айтган ва дизайнер лойиҳада мазкур материаллардан усталик билан фойдаланган. Натижада ўтган аср ўрталари дизайнига хос мебел ва қўлда ишланган девор гулқоғозлари ажиб эклектик муҳитни яратган. Бар майдонига эга меҳмонхона алоҳида эътиборга лойиқдир.
Ҳаммомнинг верандасида кичик терраса бор, бундай шоҳона муҳитни фақатгина премиум СПА салонларида учратиш мумкин.
Маълумот учун, “Дўстлар” ситкомининг юлдузи Женнифер Энистон “Эмми” ва “Олтин глобус” мукофотлари совриндоридир. У кўпроқ комедик роллари билан танилган: “Тонгги шоу” сериалидаги роли учун Женнифер Сcреен Аcторс Гуилд мукофотига сазовор бўлган. Актриса “Хиёнатнинг баҳоси”, “Дўстдан ортиқроқ”, “Миш-мишларга кўра” каби фильмларда рол ўйнаган.