Турк актёр ва актрисалари шахсий ҳаётида рўй бераётган янгиликлар, ҳозирда юлдузлар нималар билан банд экани ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Пинар Денизнинг янги суратлари обуначиларида қизиқиш уйғотди
Сентябрь ойида Италияда Каан Йилдиримга турмушга чиққан Пинар Дениз тез орада ҳомиладор эканлигини маълум қилди. Актриса ҳаёти тафсилотлари ва ҳомиладорлиги қандай ўтаётгани ҳақида хабарлар билан ўртоқлашади. Пинар Дениз ҳаётининг ушбу муҳим палласи қандай ўтаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда улашишни давом эттирмоқда.
Сила Туркўғлу қаллиғи билан Парижда
Яқинда муносабатларини ошкор қилган жуфтлик Сила Туркўғлу ва Ата Айилдиз Францияга жўнаб кетишди. Улар ошиқлар шаҳри — Парижда ҳордиқ чиқармоқда. Жуфтлик ўзларининг Instagram аккаунтида янги суратлар билан бўлишди.
Ўзге Ўзажар ҳам хорижда дам олмоқда
“Қизил шарбат” сериали қаҳрамони Ўзге Ўзаcар қаллиғи Ўғуз Ўзмен билан Парижга йўл олди. Бахтиёр жуфтлик ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларида романтик дам олиш кунларидан хурсанд бўлган лаҳзаларни баҳам кўришди.
Машҳурликнинг салбий томони
Актёр Мерт Турак, “Алвон ғунчалар” сериалида ижро этган Наим афанди образи туфайли томошабинлар томонидан кутилмаганда ўта салбий муносабатга дуч келганини айтиб берди:
“Салбий қаҳрамониларни фильмда гавдалантириш осон иш эмас. Кунларнинг биридасавдо марказларида аёллардан бири олдимга келиб, юзомга типуриб кетган. Бу ҳолатдан мен ҳам ғазабланган, ҳам ҳайратда қолган эдим” деди актёр.
Буржу Бирижик вақтинча кинога қайтмайди
2016 йилда Эмре Еткин билан турмуш қурган 35 ёшли актриса Буржу Бирижик ўтган йилнинг июль ойида Луна исмли қизини дунёга келтирган эди. Актриса қизи билан сайр қилиб юрганда журналистлар билан учрашиб қолди ва уларнинг кинога қайтиш ҳақидаги саволларига қуйидагича жавоб берди:
“Бу мавсумда мен экранларда кўринмайман, чунки ҳозирда фақатгина фарзандим билан вақт ўтказишни истайман”.
Актриса ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қизи билан бирга бўлган суратларини “Келинг, сиз билан дунё бўйлаб саёҳат қилайлик” деган изоҳ қолдирган.
Киванч Татлитуғ Лондонга кўчиб кетадими?
Киванч Татлитуг ва Башар Дизернинг Лондонга кўчиб ўтишга қарор қилгани ҳақидаги миш-мишлар яна авж олди. Бу хабар оммавий ахборот воситаларида ёритилган бўлса-да, машҳурлар буни тасдиқламаган. Манбаларга кўра, Киванч оиласи улғайиб бораётган ўғлини хорижда таълим олишни режалаштирмоқда.
Эда Эже қизининг чеҳрасини кўрсатди
6 ой аввал оналик мақомига эришган актриса Эда Эже биринчи марта қизи Мина Ипекнинг юзини кўрсатди. У қизининг юзини яширмасдан у биргаликда тушган суратини тармоққа жойлади. Мухлислар чақалоқнинг отасига жуда ўхшаш эканлигини қайд этишди.
Ҳанде Эрчел ва Ҳакан Сабанжи Нью Йоркда
Ҳанде Эрчел қаллиғи Ҳакан Сабанжи билан АҚШда вақт ўтказаётган янги суратлари билан бўлишди. Актриса Америка-Туркия жамияти томонидан ташкиллаштирилган “Турк кино ва телевидение саноати” гала-концертининг тақдирлаш маросими учун Ню-Ёркка ташриф буюрган эди.
Тадбирдан кейин Ҳанде ва Ҳакан дам олиш кунларини узайтириш учун бир муддат Нью Йоркда қолишди.