Гватемала Қуролли кучлари бош штабининг собиқ раҳбари Бенедикто Лукас Гарсия геноцид ва инсониятга қарши жиноятлар учун қарийб 3000 йилга қамоққа ҳукм қилиниши мумкин.
Бу ҳақда Le Figaro нашри ёзмоқда.
92 ёшли қария 1978 йилдан 1982 йилгача маҳаллий аҳолини қирғин қилишда иштирок этганликда айбланмоқда. Умумий қурбонлар сони 1200 кишидан ошди.
Прокуратура материалида айтилишича, судланувчи “майя Иксил” этник гуруҳини йўқ қилишга урингани айтилади. Фуқаролар уруши пайтида Гватемала қуролли кучлари ушбу гуруҳ аъзоларини “ички душман” деб ҳисоблаган.
Гарсия ҳозирда 58 йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.
Нашрнинг маълум қилишича, Лукас Гарсия соғлиғи сабабли ҳарбий госпиталга ўтказилган. У ердан видеоконференсалоқа орқали суд мажлисларида иштирок этиб, янги иш бўйича суд мажлисини кузатиб бормоқда.