• Вт. Дек 3rd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Қашқадарёда 163 млн сўмлик имтиёзли кредит маблағларини нақдлаштириб олган фермер хўжалиги аниқланди


Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ҳамда Андижон шаҳрида имтиёзли кредит маблағларини қўлга киритган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Маълум қилинишича, Китоб туманида банк бошқарувчиси собиқ ўринбосари О.Х. “В.” фермер хўжалиги раҳбари Б.Р. билан ўзаро тил бириктирган. Сўнг 6 нафар фуқаронинг номига ажратилган 163 млн сўм имтиёзли кредит маблағини “В.” фермер хўжалиги ҳисоб рақамига ўтказиш орқали нақдлаштириб олган. 

Шунингдек, Андижон шаҳрида фуқаро А. ва бошқалар фуқаро С.М.нинг ишончига кириб, унга банкдан 100 млн сўм имтиёзли кредит ажратиб беришларини ваъда қилган. Сўнг унинг турмуш ўртоғи ЯТТ Г.М.нинг номига 100 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни “Р.Н.” МЧЖ орқали нақдлаштириб олган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бундан аввал Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида кредит пулларини ўзлаштирганлар ушлангани, Қашқадарёда кредит маблағларини ўзлаштирган банк бошқарувчиси собиқ ўринбосари аниқлангани, Фарғонада 19 нафар фуқаро номига автокредит расмийлаштириб, ажратилган маблағни ўзлаштирган шахслар аниқлангани тўғрисида хабар берилганди. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *