Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йилга мўлжалланган солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари қабул қилиниши режалаштирилаётгани муносабати билан Солиқ кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига тушунтиришларни эълон қилди.
Ҳужжатда Солиқ кодексининг 37 та ва Бюджет кодексининг 1 та моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган.
Хусусан, 2025 йил 1 январдан жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкасини 10 фоизга ошириш кўзда тутилган. Янги тарифлар қуйидагича бўлиши мумкин:
№ |
Солиқ солиш объектлари |
Жорий ставкалар, % да |
Таклиф этилаётган ставкалар, % да |
1. |
Уй-жой ва квартиралар, дала ҳовлилари (умумий майдони 200 кв.м гача) |
0,31 |
0,34 |
2. |
Шаҳарда жойлашган уй жой бинолари, квартиралар ва дала ҳовлилар, умумий майдони: |
||
200 кв.м дан ортиқ ва 500 кв.м гача |
0,41 |
0,45 |
|
500 кв.м дан ортиқ |
0,55 |
0,6 |
|
3. |
200 кв.м дан ортиқ бошқа аҳоли пунктларида жойлашган уйлар ва квартиралар, дала ҳовлилари. |
0,41 |
0,45 |
4. |
Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ёки уларни юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага беришда фойдаланиладиган солиқ солиш объектлари, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти ва (ёки) даромад олиш учун мўлжалланган нотурар жой кўчмас мулк объектлари. |
1.5 |
1.5 |
2024 йилдан бошлаб тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган, юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилган солиқ солинадиган объектлар, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти учун мўлжалланган ва/ёки даромад келтирувчи нотураржой объектлари учун солиқ базасини ҳисоблаш тартиби юридик шахслар учун ҳам белгиланади. Ушбу ўзгаришлар аҳолининг турар жой мулкига таъсир қилмайди.
Жисмоний шахсларга тегишли бўлган нотурар объектлари бўйича солиқ базасини қуйидаги ўлчамларда (жумладан, юридик шахслар учун) белгиланган 1 квадрат метр учун ўрнатилган минимал қийматдан кам бўлмаган миқдорда белгилаш таклиф этилмоқда:
- Тошкентда — 3,3 млн сўм (амалда — 3 млн);
- Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида — 2,2 миллион сўм (2 миллион);
- бошқа жойларда — 1,3 миллион сўм (1,2 миллион).
Солиқ кодексининг 415-моддасига ўзгаришлар киритиш орқали юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг 0,6 фоиз миқдоридаги пасайтирилган ставкаси 10 фоизга индексация қилинган ҳолда 0,65 фоиз этиб белгиланмоқда.
Солиқ тўловчилар агар объектнинг 1 кв.м. ҳудуди белгиланган минимал ҳажмидан пастроқ бўлса солиққа тортиш учун кўчмас мулк қийматини баҳолаш учун мустақил баҳоловчиларни жалб қилиши мумкин. Бунда мустақил баҳолаш натижалари солиқ базаси сифатида тан олинади.
Мол-мулк солиғи бўйича солиқ базасини аниқлаш учун жисмоний шахслар охирги 2 йил давомида баҳолаш ташкилотлари томонидан ўтказилган кўчмас мулкни баҳолаш натижаларидан фойдаланиши мумкин.
«Dunyouzbeklari.Com» аввалроқ 2025−2027 йилларга мўлжалланган солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари ва келгуси йилда солиққа тортишда нималарга ўзгартиришлар киритиш таклиф этилаётганини ўрганганди.