Тошкентда терговдан яширинган шахс қидирилмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди («Фирибгарлик, жуда кўп миқдорда зарар етказиш»), 228-моддаси 2-қисми «а, б» бандлари ва 3-қисми («Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш») билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида терговдан қочиб яширинган 1986 йилда туғилган Ёқубов Мардон Фаррид ўғли қидирилмоқда.
«Сиз ушбу шахснинг қаерда эканлиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз ёки ушбу шахсдан жабр кўрган бўлсангиз Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-40-39, 71-206-41-15 ёки 102 рақамларига ёхуд 98-300-70-08 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади», дейилади ИИББ хабарида.