Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 8 ноябрь куни йўл-транспорт ҳодисасида йўловчи жароҳат олди, деб хабар бермоқда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

ЙТҲ соат 12:30 ларда Тошкентлик гузар маҳалласи ҳудудидан ўтган «Фарғона ҳалқаси» автомобиль йўлида содир бўлган. Matiz ҳайдовчиси светофорнинг яшил ишорасида чорраҳа ичига кириб, чапга қайрилиб юбориши оқибатида қаршисидаги Lada’га урилган.

йтҳ, фарғона

Оқибатда Vesta автомобили йўловчиси К.Т. (1944 й.т.) шифохонага ётқизилган.