• Вт. Дек 3rd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Қашқадарёда банк бошқарувчиси ўринбосари имтиёзли кредитни ўзлаштириб юборгани маълум бўлди


Имтиёзли кредит маблағларини қўлга киритган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Китоб тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда ҳудудий тижорат банки филиали бошқарувчиси собиқ ўринбосари О.Х. «В.» фермер хўжалиги раҳбари Б.Р. билан ўзаро тил бириктириб, 6 нафар фуқаронинг номига ажратилган 163 млн сўм имтиёзли кредит маблағини «В.» фермер хўжалиги ҳисоб рақамига ўтказиш орқали нақдлаштириб олганлиги аниқланган. 

Шу каби, Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.И. ва бошқалар фуқаро С.М.нинг ишончига кириб, унга тижорат банки филиалидан 100 млн сўм имтиёзли кредит ажратиб беришларини ваъда қилиб, унинг турмуш ўртоғи ЯТТ Г.М.нинг номига 100 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни «Р.Н.» МЧЖ орқали нақдлаштириб олганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *