• Вт. Дек 3rd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Бухорода қоровул маткаб кийиниш хонасида фоҳишахона ташкил қилди – Dunyouzbeklari.Com


Бухорода қоровул 60 минг сўм эвазига маткаб кийиниш хонасида фоҳишахона ташкил қилди. Унга ушбу қилмиши учун 1 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги 38-сонли умумтаълим мактабида қоровул мактаб кийиниш хонасинида интим алоқа қилиш учун ижарага бериб келгани аниқланди. Dunyouzbeklari.Com суд қарори билан танишиб чиқди.

Маълум қилинишича, ушбу хизмат учун у мижозлардан 60 минг сўм пул олган. Махсус тадбирлар натижасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ушбу фаолиятни тўхтатиш учун чора кўришди. Қоровул ёш жуфтлик билан хонани ижарага бериш бўйича келишган пайтда, пул олаётган вақтида ушланган.

Суд жараёнида айбланувчи ўз айбини тўлиқ тан олди. Шофиркон туман суди унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми бўйича айблов тақдим қилиб, бир йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *