• Вт. Дек 3rd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Маск Трампнинг Зеленский билан суҳбатида иштирок этди  — Дарё Янгиликлари


Илон Маск АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ва Владимир Зеленскийнинг телефон орқали мулоқотида иштирок этди. Бу ҳақда Axios портали манбаларга таяниб хабар берди.

Фото: Getty Images

Маълум бўлишича, Маск суҳбат чоғида Украинага Starlink алоқа тизимига киришни таъминлашда давом этишини таъкидлаган. Нашрга кўра, миллиардернинг телефон суҳбатидаги иштироки унинг Трамп маъмуриятининг келажакдаги фаолиятида қанчалик муҳим роль ўйнашини кўрсатиши мумкин.

Трампнинг Зеленский билан суҳбати тахминан 25 дақиқа давом этган. Республикачи Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда берган.

“Зеленский ва ёрдамчилари Трамп ҳамда унинг жамоасидан эшитган ҳеч бир гап Украинанинг хавотирига сабаб бўлмади”, деди Axios суҳбатдошларидан бири.

Аввалроқ The Wall Street Journal АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонган Трамп жамоасининг Украинадаги можарони бартараф этиш режалари ҳақида ёзган эди. WSJ маълумотларига кўра, Трампнинг маслаҳатчилари фронт чизиғи бўйлаб 1,3 минг км узунликда қуролсизлантирилган ҳудуд яратмоқчи, айни пайтда АҚШ у ерга тинчликпарвар кучларини юбормайди.

“Украина камида 20 йил давомида НАТОга кирмаслик мажбуриятини олиши керак. Бунинг эвазига Вашингтон Киевни келажакда можаро қайта тикланишига йўл қўймаслик учун қурол-яроғ билан таъминлайди”, деб ёзади WSJ.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *