• Вт. Дек 3rd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Фарғонада аёлга шилқимлик қилган «зам директор» қамалди – Dunyouzbeklari.Com


Фарғонадаги мактабда ўзи билан бирга ишлаган аёлнинг тана аъзоларини ушлаб шилқимлик қилган «зам директор» 5 суткага қамалди.

Фарғонадаги футбол мактабининг ходими аёл ҳамкасбига нисбатан шилқимлик қилганлиги учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Dunyouzbeklari.Com’га хабар берди.

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Фарғона шаҳар жиноят ишлари бўйича судида А.С. исмли шахснинг маъмурий иши кўриб чиқилди. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисми билан айблов қўйилди.

Судда маълум бўлишича, хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари А.С. сентябрь ойида Фарғона шаҳрида жойлашган футбол мактабида ишлаб келаётган аёл ҳамкасби Ф.Ў.га нисбатан шаҳвоний характерга эга бўлган қўпол ҳаракатлар қилган. Жумладан, унга шилқимлик қилиб, беҳаё гаплар айтиб, унинг тана аъзоларини ушлаган.

Суд ҳукмига кўра, А.С. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддасининг 1-қисми билан айбли деб топилган ва 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *