• Вт. Дек 3rd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

8 ноябрнинг энг муҳим хабарлари  — Дарё Янгиликлари


Тошкент метросининг гавжум бекатларида ҳожатхона ташкил қилиниши, Қашқадарёдаги хусусий клиникада 28 ёшли аёлнинг вафот этиши, Сурхондарё прокуратурасининг қашқадарёлик тадбиркорга сотилганини айтган “зампрокурор”га хизмат текшируви тайинланиши — “Дарё” нашри бугун, 8 ноябрда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди 

Захиралар кетма-кет тўрт ойдан бери ўсмоқда.

“Таниш-билиш ўтмайди” — Кадастр агентлиги директори фуқароларга мурожаат билан чиқди

Агентлик раҳбари ерга эгалик ҳуқуқини олишда фирибгарларга алданиб қолмаслик учун фуқароларни огоҳликка чақирди.

Тошкент метросининг гавжум бекатларида ҳожатхона ташкил қилинади 

Метродаги жамоат ҳожатхонаси синов тариқасида “Чилонзор” бекатида очилганди.

Андижонда 230 минг доллар эвазига ер тоифасини ўзгартириб бермоқчи бўлган шахслар ушланди 

Улар сўралган пулдан 30 минг долларини олаётганида қўлга тушган.

Қашқадарёдаги хусусий клиникада 28 ёшли аёл вафот этди

Ҳолат ЛОР шифокори қабулида содир бўлган.

Тахтақорача довонида ҳалок бўлганларнинг икки нафари Венгрия фуқароси бўлган

Cobalt’ни тош босиб қолиши оқибатида уч киши ҳалок бўлганди.

Сурхондарё прокуратурасининг қашқадарёлик тадбиркорга сотилганини айтган “зампрокурор”га хизмат текшируви тайинланди

“Сен Сурхондарё вилояти прокуратурасини ҳам сотиб олдинг. Мен ҳаммасини биламан. Сурхондарё вилоят ИИБ тергов бошқармаси бошлиғи Хуршид билан ҳам яхшилигингни биламан”, дейди телефон орқали яна бир тадбиркорни қоралаган Бойсун прокурори ўринбосари.

Марказий банк октябрь ойида еттита банкка нисбатан жарима қўллади

МБнинг Банк назорати қўмитаси томонидан октябрь ойидаги йиғилишларида 32 та масала кўрилди.

Тошкентда фуқарони Японияга ишга жўнатиш эвазига 7,4 минг доллар олган шахс ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

“Ҳарбий иттифоққа бирлашиш учун ҳар бир кун, ҳар бир йил ғанимат!”. Кўп қутбли дунёда туркий халқларнинг келажаги қандай?

2024 йил 5–6 ноябрь кунлари Бишкек шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти (ТDT)нинг 11-саммити ўтказилди. Лекин бу тадбир 6 ноябрь куни АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайлови фонида жамоатчилик эътиборидан бир оз четда қолиб кетди. Қирғизистон мезбонлик қилган саммитда Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон давлат раҳбарлари қатнашди. Мазкур мақолада саммит доирасида Ўзбекистон раҳбари томонидан тилга олинган масалалар ва ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги муаммолар ҳақида сўз юритилади.

Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида табиатга 233 млрд сўм зарар етказилди

Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Тошкент вилояти прокуратурасига юборилди.

Президент тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлади 

Бу бўйича президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *