• Вт. Дек 3rd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Зеленский хавфсизлик кафолатларисиз Россия билан сулҳ тузишдан бош тортди


Владимир Зеленский Украинанинг Россия билан мудофаа урушида хавфсизлик кафолатларисиз ўт очишни тўхтатишни бемаънилик деб атади.

Фото: irna

“Ўт очишни тўхтатишга урушда иштирок этган, айниқса, жабрланган давлат хавфсизлик кафолатларини олишини билсагина эришилади”, деди у Будапештдаги Европа сиёсий ҳамжамияти саммитида.

Зеленский, шунингдек, Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг Украинани НАТОга қабул қилишдан бош тортиши ва урушни тўхтатишни талаб қилишини ҳам бемаънилик деб ҳисоблаган.

“Ўт очишни тўхтатишни таклиф қилган, лекин хавфсизлик кафолатларига қарши чиққан раҳбар шунчаки маҳмадона”, деди Зеленский.

У Киевнинг хавфсизлик кафолатларисиз Украинадаги урушда ўт очишни тўхтатиш талабларини “жуда хавфли риторика” деб атаган.

“Аввалига ўт очишни тўхтатинг, кейин кўрамиз. Сиз кимсизки, бундай нарсани талаб қиласиз?”, дейди у.

Украина президенти АҚШнинг янги сайланган етакчиси Дональд Трамп ҳақиқатан ҳам уруш тезроқ тугатилишини исташига ишонч билдирган, бироқ “тезкор ечим” Украина учун йўқотишларга олиб келишини таъкидлаган. Шу билан бирга, Зеленский уруш ҳақиқатан ҳам тезда тугатилиши мумкинлигига шубҳа билдирган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *