• Вт. Дек 3rd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Бухорода ноқонуний балиқ овлаганлар ушланди – Dunyouzbeklari.Com


Бухоронинг Қоровулбозор туманида Қизил китобга киритилган балиқларни овлаганлар табиатга 1,5 млрд сўмдан ортиқ зарар етказди.

Бухоро вилоятида Қизил китобга киритилган балиқларни ноқонуний овлаганлик учун миллионлаб жарима солинди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото:

Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси тезкор гуруҳи томонидан тунги рейд ўтказилган. Унда ноқонуний ов билан шуғулланган шахслар қўлга олинди.

Қоровулбозор туманида жондорлик тўрт нафар фуқаро электр қормоқ ёрдамида Қизил китобга киритилган 20 дона Туркистон мойловдори ва 25 дона зоғора балиғини ноқонуний овлагани аниқланди. Улар балиқларни олиб кетиш пайтида тўхтатилди.

Маълумотларга кўра, мазкур ҳуқуқбузарлик оқибатида табиатга 1 миллиард 603 миллион 125 минг сўм зарар етказилган. Қонун бўйича, Қизил китобдаги Туркистон мойловдорининг ҳар бири учун 26 миллион 250 минг сўм, зоғора балиғининг ҳар бир донаси учун эса 375 минг сўм жарима белгиланган. Электр қормоқдан фойдаланилгани сабабли, жарима миқдори 3 баробар оширилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳолаш ва зарур чораларни кўриш учун прокуратурага топширилди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *