Ҳеч бўлмаганда бир кунга ҳашамат, бойлик ва эксклюзив сервис дунёсига тушишни ким ҳам орзу қилмаган? Биз Нью Йоркдан Дубайгача, Женева кўлидан Кариб денгизигача бўлган турли ҳудудлардан дунёдаги энг қиммат ва ҳашаматли меҳмонхоналар рўйхатини туздик. Ушбу меҳмонхоналарда бир кеча қолиш нархи 30 минг доллардан 300 минг долларгача баҳоланади.
Lovers Deep Luxury, Сент Люсия
Lovers Deep Luxury Hotel сув остида тахминан 200 метр чуқурликда жойлашган бўлиб, бортда фақатгина битта хона бор, шунинг учун бутун меҳмонхона тўлиқ сизнинг ихтиёрингизда бўлади. Борт капитани, ошпаз ва ёрдамчи ходим бундан мустасно. Меҳмонларнинг махфийлигини таъминлаш учун ходимлар кеманинг бошқа қисмида яшайди.
Меҳмонхонага ташриф буюрганлар кема қайси йўналишда ҳаракатланишини ўзлари танлайди. Бир кечага тўланадиган нарх ичига тезюрар қайиқ ёки вертолётда трансфер қилишни ўз ичига олади.
Palms Casino Resort, Лас Вегас, АҚШ
Лас Вегасдаги энг машҳур меҳмонхоналардан бири учта осмонўпар бинодан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос дизайнга эга. Меҳмонлар панорамали ойналар орқали шаҳар манзарасини кузатиши, шахсий бассейн ёки спа хизматларига эга хоналарни танлашлари мумкин. Энг қиммат хона бир кеча учун 100 минг доллар туради.
Меҳмонхонада мунтазам равишда таниқли санъаткорлар ва DJларнинг концертлари бўлиб ўтади, у ерда қулай шароитларга эга 2500 кишигача сиғадиган концерт зали мавжуд. Мазкур меҳмонхона пассив дам олишни эмас, баки шовқинли ва ўйин-кулгига тўла муҳитни истовчилар учун айни муддао.
Hotel President Wilson, Женева, Швейцария
Қироллик оилаларига хос махсус пентҳаус меҳмонхонани бошқа жойлардан ажратиб турадиган атрибутидир. У меҳмонхонанинг бутун қаватини эгаллаган бўлиб, Европадаги энг катта ва энг қиммат люкс номер саналади.
Меҳмонхонада Scotch 80 Prime, APEX Sosial Club, КАОС Daysclub & Nightclub каби машҳур ресторан ва клублар мавжуд, 55-қаватда Sky Bar жойлашган. Шунингдек, 9000 квадрат метрдан ортиқ майдонга эга казино ҳам мавжуд.
Пентхаусда 12 та ётоқхона, шахсий коридор, шахсий лифт, спорт зали, бассейн, жакузи, сауна ва ҳатто Steinway & Sons фирмасига мансуб пианино бор. Ушбу хонада бир кеча қолиш учун 68 минг доллар тўланади.
Деярли барча президентлар, қироллик оилалари аъзолари, ҳатто Microsoft асосчиларидан бири Билл Гейтс ва машҳур актёр Майкл Дуглас ҳам шу ерда қолишган. Бундай муҳим шахслар учун хоналар барча хавфсизлик стандартларига жавоб беради.
Тhe Plasa, Нью Йорк, АҚШ
Манхеттендаги тарихий бино нафақат Нью Йоркдаги энг нуфузли меҳмонхоналардан бири, балки режиссёрлар учун ҳам илҳом манбаи ҳисобланади. Меҳмонхонада “Уйда ёлғиз 2”, “Аёл ифори”, “Буюк Гецби” ва бошқа фильмлар суратга олинган.
Меҳмонхона 1907 йилда очилган бўлиб, бу ерда АҚШ президентлари, қироллик оилалари аъзолари ва таниқли шахслар яшаган ва ҳозир ҳам шу ерда қолишади. Ҳар бир хона биллур қандиллар, мармар поллар, кўплаб олтиндан ясалган декорациялар билан тўлдирилган. Деразадан марказий паркни томоша қилиш мумкин.
Меҳмонлар учун ресторанлар, барлар, спа, фитнес маркази, гўзаллик салонлари, бутиклар, конференция ва банкет заллари мавжуд. Энг ҳашаматли хонанинг бир кеча учун нархи 40 минг долларни ташкил қилади.
Бурж Ал Араб Жумеираҳ, Дубай, БАА
Бурж Ал Араб меҳмонхонаси кема елкани каби шакли туфайли Дубайнинг ўзига хос белгисига айланди. Бурж Ал Арабнинг баландлиги 321 метр, шунинг учун у нафақат энг қиммат, балки дунёдаги энг баланд меҳмонхоналардан бири ҳисобланади. Хоналардан Дубай, Арабистон ва Форс кўрфази манзараларини томоша қилиш мумкин.
Меҳмонхонанинг баъзи хусусиятлари мураккаб муҳандислик ечимларининг кашфиётидир. Бино сунъий оролда қирғоқдан 280 метр узоқликда жойлашган. Пойдеворни мустаҳкамлаш учун қирқ метр чуқурликда 230 та қум уюми ётқизилган. Энг ҳашаматли хонада бир кеча қолиш учун 30 минг доллар тўлаш керак.
Меҳмонхонанинг 27-қаватида Ал-Мунтаҳа (арабча “энг баланд”) очиқ ресторани бор, у ерда Форс кўрфази ва Дубайнинг ажойиб манзараси намоён бўлади. Меҳмонхона расман Беш юлдузли Deluxe сифатида тан олинган. Аммо баъзида у “дунёдаги ягона етти юлдузли меҳмонхона” деб таърифланади.