ЎзМУ проректори мурожаат билан келган аёлни ҳақорат қилди
Ўзбекистон Миллий университетининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори, профессор Жаббор Муҳаммадиев талабанинг онасини ўта қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб, ҳайдабди.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам проректор бир онани, аёлни бу даражада ҳақорат қилишини оқлаб бўлмайди ва у битта узр билан қутулиб кетмаслиги керак. Мансабига муносиблиги савол остига олиниши ва ҳақоратларига ҳуқуқий баҳо берилиши шарт!