Европа иттифоқи дипломатияси раҳбари Жосеп Боррель Киевга келди. Бу ҳақда амалдор Х тармоғидаги аккаунтида маълум қилди.
Бу Боррелнинг Украинада уруш бошланганидан бери Киевга бешинчи сафари. Эътиборлиси мазкур ташриф Боррелнинг ушбу лавозимдаги охирги ташрифи бўлади.
“Европанинг Украинани қўллаб-қувватлаши бутун фаолиятим давомида шахсий устувор вазифам бўлиб келган. Бундан кейин ҳам Украинада тинчликни таъминлаш Европа иттифоқи кун тартибининг асосий масаласи бўлиб қолади”, деб ёзди Боррель.
Эстониянинг собиқ бош вазири, Украинанинг Россия агрессиясига қарши бўлган ашаддий тарафдори сифатида танилган Кая Каллас Европа иттифоқи ташқи сиёсат бўлимининг янги раҳбари этиб тайинланди.
У 1 декабрдан янги лавозимда иш бошлайди.