Пентагон раҳбари Ллойд Остин Украина президенти Владимир Зеленскийнинг ATACMS ракета тизимларини етказиб беришда бошқа мижозларга нисбатан Киевга устунлик бериш ҳақидаги илтимосини рад этди. Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) манбаларга таяниб хабар берди.
Нашр суҳбатдошларидан бирига кўра, Остин “Зеленский бошқа мижозлар билан келишувларни бузишни сўраяпти” деб ҳисоблаган.
Айни вақтда Пентагон Украинага Patriot ва NASAMS ракеталарга қарши мудофаа тизимлари учун 500 дан ортиқ тутувчи ракеталар юборишни режалаштирган.
“Улар яқин ҳафталарда Украинага етказилиши кутилмоқда”, деди АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали расмийси.
Қайд этилишича, ушбу таъминотлар жорий йилнинг қолган қисмида Украинанинг ҳаво ҳужумидан мудофаа эҳтиёжларини қондириши кераклигини таъкидлаган.
Сўнгги ойларда Киев Қўшма Штатлардан ATACMS тизимларининг қўшимча етказиб берилишини талаб қилмоқда.
- ATACMS (Аrmy Таctical Missile System) — Американинг Lockheed Маrtin корпорацияси томонидан ишлаб чиқилган тактик ракета тизими. У максимал масофаси 300 км бўлган “ер-ер” синфидаги бошқариладиган ракеталардан фойдаланади.
Пентагон бир неча бор ATACMS’дан Россияга чуқур зарбалар бериш учун фойдаланишга рухсат беришдан бош тортган. Остиннинг сўзларига кўра, Москва самолётлар ва бошқа қимматли нишонларни ракеталар масофасидан олиб чиққан. Пентагон раҳбари Украина дронлар ёрдамида узоқ масофаларга зарбалар бериш имкониятига эга эканини қўшимча қилган.