• Пн. Дек 2nd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Трамп Украина ва Россия ўртасига армия жойлаштирмоқчи


АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг Украина можаросини тўхтатиш бўйича режасининг айрим тафсилотлари маълум қилинди.

The Telegraph нашри хабар беришича, Британия ва Европа қўшинларини Россия ҳамда Украина армиялари ўртасидаги 1200 км дан ортиқ ҳудудга жойлаштириш кўзда тутилган.

Ҳисоботда айтилишича, бу Трамп ва унинг маслаҳатчилари томонидан кўриб чиқилаётган бир нечта режалардан бири.

Қўшма Штатларнинг ўзи бу ҳудудни патруль қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш учун қўшин ажратмайди, шунингдек, ушбу миссияни молиялаштириш ниятида ҳам эмас.

Аввалроқ, Трампнинг режасида Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши 20 йилга кечиктирилиши, бунинг эвазига Россия агрессияси тўхтамаса, Украинага қурол берилиши давом этиши айтилганди. Демилитаризация қилинган ҳудудда эса хавфсизликни аниқ ким назорат қилиши очиқланмаганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *