• Вт. Дек 10th, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Олимлар АҚШни ҳалокатли офатлар ҳақида огоҳлантирди   — Дарё Янгиликлари


Сейсмологлар АҚШ ҳукуматини 30 метрлик цунами ва 9 магнитудали зилзила эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди.

Фото: “freepic.cоm”

Мазкур табиий офат Қўшма Штатларнинг бир қатор штатларини вайрон қилиши ҳамда сув остида қолдириши мумкин.

Манбага кўра, олимлар юқори аниқликдаги сувости харитаси ёрдамида хавотирли белгиларни аниқлаган. Шимолий Америка қирғоқларига таҳдид солаётган офат Канада жанубидан Калифорния шимолигача бўлган ҳудудларни қамраб олиши мумкин.

Аммо ҳозирча бу фақат прогноз. Олимлар яқин келажакда Қўшма Штатлар учун табиий офатлар хавфини аниқлаш учун кўпроқ тадқиқотлар ўтказишлари лозим. Мамлакат расмийлари юзага келиши мумкин бўлган офатлар ҳақида ҳозирдан ўйлаб кўришлари керак ва эксперт прогнозлари тасдиқланса, маҳаллий аҳоли учун эвакуацияни тайёрлаш, қирғоқ чизиғини мустаҳкамлаш ҳамда бошқа элементлардан ҳимоя қилиш учун кўплаб чоралар кўриши лозим.

Фото: “freepic.cоm”

Тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра, яқин йилларда Қўшма Штатлар мисли кўрилмаган кучли катаклизмларга, хусусан, 30 метрли цунами ва 9 магнитудали зилзилага дуч келиши мумкин. Сейсмологларнинг фикрига кўра, бир нечта штатлар ҳалокатга учраши, прогнозлар тасдиқланса, Америка иқтисодиёти триллионлаб доллар йўқотиши мумкин.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *