Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган марказий баҳс 9 ноябрь, шанба куни бўлиб ўтди.
Унда мавсум чемпиони “Насаф” ўз уйида “Сўғдиёна”ни қабул қилди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида Бобир Абдухолиқовнинг киритган голи ВАР томонидан кўриб чиқиб бекор қилинди. Бўлимда ҳисоб очилмади.
Учрашувнинг 90-дақиқасида Дориевнинг узатмасидан кейин Станислав Андреев қаршиликлар дарвозасини ишғол этиб, Жиззах клубига ғалаба келтирди — 1:0.
Шу тариқа “Сўғдиёна” бу мавсумда “Насаф”ни икки марта ҳам мағлуб этди. Жиззахликлар ушбу ғалабадан сўнг 40 очко билан 3-ўринга кўтарилди.
Қарши клуби учрашувдан кейин ўз тарихидаги илк чемпионлик совринини қабул қилиб олди.
Суперлига.
24-тур
9 ноябрь, шанба
“Насаф” — “Сўғдиёна” 0:1
Гол: 0:1 — Станислав Андреев, 90.
“Насаф”: 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Дилшоджон Комилов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев (8.Зафармурод Абдураҳматов, 76), 6.Муродбек Раҳматов, 7.Акмал Мозговой, 10.Бобур Абдухолиқов (32.Зоран Марушич, 62), 14.Шароф Муҳитдинов (19.Стефан Чолович, 76), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич (9.Жавоҳир Сиддиқов, 62)
“Сўғдиёна”: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 2.Сардор Қулматов, 3.Исломжон Қобилов, 5.Жасурбек Ёқубов, 8.Владимир Ёвович, 14.Люпчо Дориев, 15.Хондамир Мустафоев (7.Муҳаммадсафо Фозилов, 60), 32.Нодиржон Сойибов, 33.Олег Зотеев, 34.Дилшодбек Мисиралиев (28.Станислав Андреев, 60) 99.Умидбек Султонов (9.Самандаржон Мавлонқулов, 60).