• Пн. Дек 2nd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентда лицей ўқитувчиси ўқувчини урди — Дарё Янгиликлари


Ижтимоий тармоқларда Тошкентда жойлашган Саъди Сирожиддинов номидаги академик лицейда ўқитувчи ўқувчининг юзига аёвсуз ургани акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Видеодан кадр

Унда айтилишича, видеодаги ҳолат 16 май куни содир бўлган. Пойтахтнинг Чилонзор туманидаги табиий ва аниқ фанларга ихтисослашган Саъди Сирожиддинов номидаги Республика академик лицейида ўқувчи Ж.М. (2007 йилда туғилган) фанга тайёргарлик кўрмагани ва ўқитувчи М.А. (1997 йилда туғилган) бир неча бор огоҳлантирса-да, бола тартибга келмагани учун ўзаро келишмовчилик келиб чиқиб, ўқитувчи ўқувчининг юз қисмига қўли билан қаттиқ ургани аниқланган.

Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан аввал Қашқадарёдаги мактабда ўқитувчи ва ўқувчи ёқалашгани акс этган видео тарқалганди. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилиб борилмоқда, иш судда кўриб чиқилади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *