“Ан-Насср” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг опаси Катя Авейру журналистнинг португалиялик футболчи “Ал-Ҳилол”га ўтиш эҳтимоли ҳақидаги хабарига ўз муносабатини билдирди.
“Нимани ёзяпсан? У шунчаки футбол ҳақида ҳеч нарса билмайди. Ҳеч бўлмаганда менга қўнғироқ қилганингда, бу икки клубнинг рақобати ҳақида, укамнинг у жамоага ўтиш эҳтимоли ҳақида гапириб берардим. Ҳали ҳам вақт бор, бу хабарни ўчириб ташла”, — деб ёзган Катя ижтимоий тармоқдаги саҳифасига.
Аввалроқ “Ал-Ҳилол” жамоани тарк этиши кутилаётган Неймарга ўринбосар сифатида “Ан-Насср” ҳужумчиси Роналдуни ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлиги хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, “Ан-Насср” ва “Ал-Ҳилол” Саудиянинг икки етакчи клуби ҳисобланади. Саудия Про Лигасининг 10-туридан сўнг “Ан-Насср” 22 очко билан 3-ўринда бормоқда. Етакчи “Ал-Ҳилол” ҳисобида эса 28 очко мавжуд.